Террорчи гуруҳ бошлиқларидан бири АҚШ авиациясининг зарбаларидан ўлган бўлиши мумкин
ДАИШ террористик гуруҳининг бошлиқларидан бири, асли келиб чиқиши Грузиядан бўлган Тархан Батирашвили (террористлар ичида Умар аш-Шишани ёки Умар чечен номлари билан машҳур) Сурия шимоли-шарқида АҚШ авиацияси томонидан йўқ қилинган бўлиши мумкин, дея ТАСС маълум қилди.
АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Питер Кукнинг айтишича, хавфли жангарининг ўлдирилиши, ДАИШнинг янги террористларни ўз сафига жалб қилишига ва операциялар ўтказишига салбий таъсир кўрсатади. “Шунга қарамасдан, Вашингтон террористик гуруҳ бошлиғини ўлдирилганини исботловчи далилларни қидирмоқда ва авиазарбалар натижасини ўрганиб чиқмоқда”, – дейди Пентагон вакили.
Аш-Шишанига ҳужум қилиш операциясида учувчисиз ҳаво аппаратлари ва одатий ҳарбий самолётлар иштирок этди. Авиазарба Суриянинг Эш-Шаддади шаҳри ҳудудида 4 март куни амалга оширилди. Мазкур ҳудудда ДАИШ томонидан уч йил олдин босиб олинган йирик нефть кони мавжуд. Эш-Шаддади стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Шаҳар Ироқнинг Мосул шаҳрига борадиган шоссе устида жойлашган ва жангарилар томонидан база сифатида ишлатилади.
Ўтган йилнинг май ойида АҚШ давлат департаменти Батирашвили ҳақида маълумот учун 5 миллион доллар миқдорида мукофот эълон қилган эди. Маълумотларга кўра, Батирашвили ДАИШ “кенгаши” аъзоси ва ташкилотнинг Суриядаги Ал-Табка шаҳрида жойлашган ҳарбий қамоқхонани бошқарган. У шунингдек, террористик ташкилотнинг молия масалаларини ҳам юритган.

Руслан Сулаймонов