Samsung’нинг ўтган йилнинг октябридаги рекламаси Пеленинг норозилигига сабаб бўлди.
Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Жанубий Кореянинг Samsung компаниясини судга берди ва ундан 30 миллион АҚШ доллари миқдорда жарима беришини даъво қилмоқда. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
Мазкур даъво аризаси Пеле номидан март ойининг бошида берилган бўлиб, Samsung футболчининг қиёфадошидан янги телевизор рекламасида фойдаланган. Реклама “The New York Times” нашрида ўтган йилнинг октябрь ойида берилган эди. Бу вақтгача Samsung Пеле билан унинг образидан фойдаланиш юзасидан кетаётган музокараларни бузган.
Футболчининг адвокатлари айтишларича, рекламада тўғридан-тўғри Пеле ҳақида эслатиб ўтилмаган бўлсада, унда буюк футболчига жуда ўхшаб кетадиган қора танли, кекса одамнинг фотопортрети кўрсатилади. Бу билан реклама истеъмолчиларни чалғитиши ва Пеленинг манфаатларига путур етказиши мумкин.
Адвокатлар Пелега етказилган зарарни 30 миллион АҚШ доллари миқдорида баҳоладилар.

Руслан Сулаймонов