...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар вазирликка мурожаат қилиши мумкин


18:01, 08.09.2018 Жамият
 8 496

Вазирликка мурожаат қилиш учун махсус тизим яратилган.

Бугун, 8 сентябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманни вазир Шерзод Кудбиев олиб борди.
 
Мазкур тадбирда вазир Шерзод Кудбиев Ўзбекистонда 2018 йил пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклига қарши жиддий чоралар кўрилишини таъкидлади. Бунинг учун эса махсус тизим ҳам ишлаб чиқилган. Кимда-ким вилоят, туман ҳокимликлари ёки бошқа масъуллар томонидан меҳнатга мажбурланса, у ҳеч бир тўсиқсиз вазирликка шикоят қилиши мумкин.
 
Фуқаро Telegram тармоғидаги @mehnathuquqbot орқали тўғридан-тўғри вазирликка мурожаат қилиши мумкин. Мазкур ботда шикоятчи ўзи истаса шахсини аноним ҳолда сақлаб қолиш имкониятига эга.
 
Вазир Кудбиев ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда мажбурий меҳнат бўлганлиги ва буни ҳеч ким инкор қилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, бу йил пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик тўғрисида қатъий топшириқ берилганини қайд этди.
 
Тадбирда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат бўйича учинчи томон мониторинги” лойиҳаси техник маслаҳатчиси Йонас Аструп ҳам иштирок этди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бандлик ва меҳнат вазирлиги Пахта-2018 Мажбурий меҳнат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар