Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиш натижасида, автобус йўл ёқасидаги чуқурликка ағдарилган.
Маълум бўлишича, саёҳатчиларни олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган. Оқибатда автобус йўл ёқасидаги чуқурликга ағдарилган.
“Ява оролининг ғарбий қисмидаги Скабуми ҳудудида спорт байрами ўтказилаётган жойга бориш мақсадида 30 га яқин сайёҳлар автобусда йўл олган, аммо улар йўлда ҳалокатга учраган”, дейилади хабарда.
Жароҳат олганлар яқин атрофдаги маҳаллий шифохонага юборилган.
Полиция тор даражадаги йўлдан фойдаланиш муддати 2016 йилда тугаганлиги ва автобуснинг механик бошқаруви шу сабабдан ишдан чиққанини тахмин қилмоқда. Айни вақтда ҳалокатга оид далиллар ўрганилмоқда.