...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда сурхондарёликнинг фириби фош этилди


17:11, 08.09.2018 Жамият
 7 647

Ойбек Жўраев Навоийдаги “Навоий шарқ нури” раҳбарига ўзини “Навоий азот” АЖ вакили сифатида таништиради.

Навоий вилоятидаги фирибгарликлардагн бири фош бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри маълум қилди.
 
Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Ўзбекистон маҳалласи фуқароси Ойбек Жўраевнинг Навоийдаги фирибгарлик номери ўтмаган.
 
Ойбек Навоий шаҳридаги “Навоий шарқ нури” МЧЖ раҳбарига ўзини “Навоий азот” АЖ вакили сифатида таништириб, унинг ишончига киради.
 
“Навоий шарқ нури” МЧЖга қарашли Artel савдо дўконидан 3 дона телевизор ва 2 дона совутгич — жами қиймати 10 миллион 845 минг сўмлик товарни сотиб олиш истагини билдириб, пулларни “Навоий азот” АЖ офисидан олиб беришини айтади.
 
МЧЖ раҳбари эса укасига товарларни манзилга элтиб қўйиш ва бир йўла пулни олиб қайтиш топшириғини беради. Ойбек йўл-йўлакай “Навоий шарқ нури” МЧЖ раҳбари укасининг ҳам ишончига кириб, буюмларни Кармана туманидаги савдо дўконларидан бирининг ёнига тушириб, “Навоий азот” АЖ офиси томон йўл олади.
 
Аммо кетаверишда 10-кичик тумандаги деҳқон бозори ҳудудида буюмларни бирга олиб келган МЧЖ раҳбари укасини адаштириб, фирибгарлик йўли билан буюмларни  ўзиники қилади.
 
Ички ишлар идораси ходимлари олиб борган тезкор тадбирлар натижасида фирибгар қўлга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан Ойбек Жўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда унинг шунга ўхшаш жиноятларга дахлдор ёки дахлдор эмаслиги суриштирилмоқда. 
Маржона Жуманова

Теглар:Фирибгарлик жиноят Навоий Artel Навоий азот Навоий шарқ нури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар