...
МЕНЮ
ONLINE TV

Парижда Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятига бағишланган форум ўтказилди


16:48, 14.07.2018 Жамият
 1 285

Француз ишбилармонлари Ўзбекистонга инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Париж шаҳрида жойлашган Франция тадбиркорлар ҳаракати (MEDEF) штаб-квартирасида  “Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятига бағишланган ўзбек-француз ишбилармонлари форуми бўлиб ўтди.
 
Тадбирда Франция вазирлик ва идоралари вакиллари қаторида авиация саъноати, банк сектори, мудофаа ва хавфсизлик, энергетика, инфраструктура, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация ва транспорт соҳалари вакиллари ҳамда Ўзбекистон инвестиция Давлат қўмитаси раиси муовини Шухрат Вафоев бошчилигидаги делегация иштирок этди.
         
MEDEF: - Ўзбекистон технология соҳасидаги ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли ўзаро манфаатли ва ривожланган улкан салоҳиятга эга ҳамкор деб ҳисобламоқда. Шунингдек, “Мамлакатда улкан табиий ресурслар заҳираси, ривожланган саъноат инфраструктураси, бой интеллктуал салоҳият ва бошқа мавжуд омиллар инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай имкониятларни яратади” деб таъкидлаб ўтди француз бизнес вакиллари. 
 
IDEMIA компанияси бош директори Антуниссенс Пиер-Полнинг таъкидлашича, сўнги йилларда IDEMIA компанияси Ўзбекистон бозорига идентификация тизими, фуқароларни рўйхатга олиш ва электрон паспортлар бўйича муваффақиятли кириб бормоқда.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда Ўзбекистон 21 миллиондан ортиқ инсонлар биометрик паспортларни олганлиги ҳамда ҳамкорликнинг шу тарзда ривожланиши юқори баҳоланмоқда.
Санжар Жўра

Теглар:Инвестор француз қўмита 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар