...
МЕНЮ
ONLINE TV

Париж, Лос-Анжелес ёки Будапешт: Олимпиада-2024 қаерда бўлади?


17:53, 03.10.2016 Спорт
 2 747

Париж 2024 йилдаги ёзги Олимпияда ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини олиш учун тайёр турибди. Бироқ...

Франция пойтахти 2012 йилдаги ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишга тайёр эди, аммо Ҳалқаро Олимпия қўмитаси бу ҳуқуқни Лондонга бериб юборганди.
 
Бу сафар Франциянинг асосий рақиблари – Лос-Анжелес ва Будапешт бўлиб турибди. Рим иқтисодий муоммолари туфайли аввалроқ, ушбу рўйхатдан ўз номини олиб ташлади.
 
Танлов олдидан Франция президенти  Франсуа Олланд  Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахни Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини олиш пойгасида Париж, шубҳасиз, фаворит эканига ишонтирди.
  

“Франция катта халқаро спорт мусобоқаларига мезбонлик қила олишини исботлади. Бунга яқиндагина бўлиб ўтган футбол бўйича Европа чемпионатини мисол қилиб келтириш мумкин. Биз мамлакатда сўнгги йилларда бўлиб ўтган Жаҳон ва Европа мусобақалари рўйхатини тузиб чиқдик. Турли спорт ўйинлари бўйича қирққа яқин Жаҳон ва Европа чемпионатлари юқори савияда ташкил қилинган. Франция жаҳон миқёсида ўтказиладиган бу каби мусобақалар учун оригинал техника ва технологиялар билан таъминланган. Бундан ташқари, давлатда хафвсизлик етарлича таъминланади",  дейди Олланд  Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах.
 
Албатта, айтиб ўтиш жоизки, “Евро-2016” ўйинлари тартибсизликларсиз бўлиб ўтди. 2024 йилдаги Олимпиада ўйинлари Францияда бўлиб ўтса, айнан 100 йилдан сўнг, Олимпиада ўйинлари ўтказилган бўлади. Чунки Франция пойтахти Парижда сўнгги бор Олимпия ўйинлари 1924-йилда ўтказилган эди.
 
2024 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларига ким мезбонлик қилиши 2017 йил 13 сетябрда Перу пойтахти Лимада маълум бўлади. 
    Зуҳра Одилова

Теглар:Олимпиада-2024 Париж Франция Халқаро Олимпия қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Tillo
18:57 03.10.2016

Men Budapesht uchun ovoz bergan bo'lardim



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!