...
МЕНЮ
ONLINE TV

Парагвайда президентга қарши қўзғолон кўтарилди


14:47, 01.04.2017 Олам
 1 898

Намойишчилар Асунсьон шаҳридаги конгресс биносига бостириб киришган ва ўт қўйишган.

Жанубий Америка ҳудудида жойлашган Парагвай пойтахти Асунсьон шаҳрида аҳоли норозилик намойишлари ўтказмоқда.
 
Намойишчилар Конституцияга киритилган ўзгартириш, яъни президент Орасио Картесуга яна бир бор мамлакат раҳбарлигига сайланиш ҳуқуқини бериш имкониятига қарши намойиш ўтказишяпти. Бу ҳақда “Todo Noticias” телеканали хабар берди.
 
Намойишчилар Асунсьон шаҳридаги конгресс биносига бостириб киришган ва ўт қўйишган. Кўплаб полиция ходимлари ва журналистлар шикастлангани айтилмоқда.
 
Полиция намойишчиларга қарата кўздан ёш чиқарувчи газ ва резина ўқ узган. Оқибада эса 1 киши қурбон бўлган. Айни дамда вазият кескинлигича қолмоқда.
Дурдона Расулова
 

Теглар:Парагвай тўнтариш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!