...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Фатҳуллоҳ Гулен айбдорлигига доир муҳим далил топди


10:01, 21.07.2018 Олам
 4 430

Далил Гулен издошларининг телефонидан топилган.

Туркия 2016 йил 15 июль куни уюштирилган муваффақиятсиз давлат тўнтаришини Фатҳуллоҳ Гулен уюштирганига доир янги далил топди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Туркия Адлия вазири Абдулҳамид Гулнинг маълум қилишича, далил Гулен издошларининг телефонидан топилган. У янги ахборотни АҚШ Адлия вазири билан муҳокама қилишини таъкидлаган.
 
Туркиянинг икки йилдн бери Фатҳуллоҳ Гуленни Қўшма Штатлардан экстрадиция қилинишига ҳаракат қилиши НАТОдаги иттифоқчилар орасида кескинликни ошириб юборди. Расмий Вашингтон расмий Анқарадан Гуленга қарши янада ишончлироқ далил кўрсатишини сўраган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 15 июль куни Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтариши ўтказишга уринган эди. Муваффақиятсизликка учраган тўнтаришда Туркия Фатҳуллоҳ Гуленни айблаб келади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия тўнтариш Фатҳуллоҳ Гулен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!