...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги активлари кескин камайиб кетди


21:19, 13.04.2018 Жамият
 8 347

Марказий банк томонидан эълон қилинган маълумот ўтган ҳафтадаги билан солиштирганда катта фарқ қилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот (2018 йил 1 апрель ҳолатига)ни тақдим этди.
 
Маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг Ялпи олтин-валюта, Монетар олтин, Соф олтин-валюта аввалги ойдаги маълумотга кўра ошгани қайд этилган.
 
Шу билан бирга, Республиканинг хорижий валютадаги активлари 198,2 миллион АҚШ доллари миқдарида кескин камайганини ҳам кузатиш мумкин. 


 
Маълумот ўрнида, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.
 
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
 
Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
 
Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.
Икром Раҳмон

Теглар:Марказий банк валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар