...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 16 млрд долларга яқинлашди


17:05, 21.09.2018 Жамият
 4 784

Уларнинг кўпи давлат қарзи ҳиссасига тўғри келади.

Марказий банк эълон қилган ҳисоботда Ўзбекистоннинг 2018 йил 1 июль ҳолатига кўра умумий ташқи қарзи ҳажми 15,8 млрд долларни ташкил этиши айтилган. Бу қарздорлик йил бошига нисбатан 0,02 фоизга ёки 3,4 миллион долларга кўпайганини англатади.
 
Қарздорликнинг ўсиши давлат сектори (479 млн доллар) ҳисобига юз берган. Шу билан бирга, хусусий сектор қарздорлиги 475,8 млн долларга камайган.
 
Йилнинг биринчи ярмида хусусий сектор томонидан 298,6 млн АҚШ доллари миқдорида қарзлар жалб этилди. Уларнинг 176,6 млн доллар банклар орқали, шундан 106,6 млн доллар давлат улуши бўлган банклар орқали жалб қилинган.
 
Тўқимачилик соҳаси корхоналари томонидан - 24,3 млн доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари корхоналари томонидан - 63,9 млн доллар киритилган.
 
Ўзбекистоннинг асосий қарзлари - узоқ муддатли. Масалан, 170 млн доллар 1 йилгача бўлган қарзларга тўғри келди (1 фоиз), 5 йилгача - 985 млн доллар (6 фоиз), 10 йилгача - 1,1 миллиард доллар (7%). 13,5 млрд доллар ёки 86 фоизни 10 йилдан узоқ муддатдаги қарзлар ташкил этади.
 
Мамлакат I ярим йилликда умумий қиймати 686,3 млн долларлик қарзлар ва 176,6 млн долларлик фоизларни тўлади. Тўланган қарзларнинг 446,5 млн доллари нефть-газ, 107,9 млн доллари банк ва 103,8 млн доллари телекоммуникация соҳасига тўғри келган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:қарз Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар