...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эмре Жан Роналдуни “аёл киши” дегани учун кечирим сўради


16:54, 21.09.2018 Спорт
 4 239

Бу гаплар нафақат Роналдуни, балки аёлларни камситиш сифатида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Валенсия”га қарши ўйинда рақиб ҳимоячиси Мурильога қарши қўпол ўйнагани учун қизил карточка олган ва майдонни йиғлаган ҳолда тарк этган ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Эмре Жан бу вазиятга баҳо берган ва “Ювентус” футболчилари аёл киши эмаслигини айтиб ўтган эди.
 
Унинг гаплари сабаб “Ювентус” ва Роналдунинг мухлислари ҳамда оммавий ахборот воситлари томонидан кўплаб эътирозлар билдирилди. Бу гаплар нафақат Роналдуни, балки аёлларни камситиш сифатида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
 
Шу сабабли, германиялик футболчи ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали кечирим сўраган. Унинг бу гапларни айтишдан мақсади кимдинир камситиш эмас, балки қийин вазиятда қолган футболчиларни рухлантириш бўлганлигини таъкидлаб ўтган.
 
Эслатиб ўтамиз, ўйин туринликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Эмре Жан Роналду Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!