...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг бир неча вилоятида зилзила қайд этилди


09:15, 30.03.2018 Жамият
 5 879

Ўзбекистон ФВВ ушбу зилзила ҳақида батафсил маълумот берди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, бугун, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 03:54да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.
 
Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 360 км узоқликда жанубий йўналишда Тожикистон Республикаси ҳудудида аниқланган.
 
Зилзила магнитудаси марказда 5,8 балл қайд этилган. 
 
Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 2 балл,  Самарқандда 2 балл,  Сирдарёда 2 балл,  Фарғонада 2 балл,  Наманганда 2 балл,  Андижонда 2 балл,  Жиззахда 2 балл,  Қашқадарёда 2 балл,  Сурхондарёда 2-3 баллни ташкил этган.
 
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган ва талофатлар, жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Икром Раҳмон

Теглар:зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар