...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси “Бунёдкор”га ўтди


13:34, 24.01.2018 Спорт
 2 668

Людмила Карачик эркин футболчи сифатида “Бунёдкор” билан шартнома имзолади.

“Бунёдкор” аёллар жамоаси ўз сафини маҳоратли футболчи билан тўлдирди.
 
Ўзбекистонда “2017 йилнинг энг яхши аёл футболчиси” деб топилган Людмила Карачик эркин футболчи сифатида “Бунёдкор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “қалдирғочлар” Матбуот хизмати хабар берди.
 
1994 йилда таваллуд топган футболчи бунгача Тошкентнинг “Олимпик”, “Пахтакор”, Қаршининг “Севинч” ва Бекободнинг “Металлург” клублари шарафини ҳимоя қилган.
 
Людмила сўнгги уч мавсумда тўпурарлар пойгасида биринчи бўлиб келмоқда.
 
2015 йилда 66 та гол уриб, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ўзига хос рекорд ўрнатган бўлса, 2016 ва 2017 йилги мавсумларда рақиблари дарвозаларини 34 ва 40 тадан ишғол қилди.
 
“Людмила Карачик “Бунёдкор” аёллар жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
 
“Бунёдкор” ФК оиласига хуш келибсан, Людмила!”, - дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, Людмила Карачик ЎФФ томонидан ўтказилган йилнинг энг яхшилари танловида “Ўзбекистоннинг энг яхши аёл футболчиси” сифатида эътироф этилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бунёдкор Людмила Карачик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!