Ушбу йўл халқаро транзит-транспорт йўлаги таркибига киради.
Узунлиги 85 километр, умумий қиймати қарийб 20 миллиард тенгени ташкил этадиган мазкур йўл участкаси “Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Нукус – Атирау – Астрахань” халқаро транзит-транспорт йўлаги таркибига киради.
Ушбу йўлак Ўзбекистонга Каспийбўйи минтақаси ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларига чиқиш имконини беради.
Шунингдек, Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани ҳудудидан ўтган Тошкент ва Самарқандни боғловчи автомобиль йўлининг қайта ишга туширилиши, Тошкент – Олмаота йўналишида тезюрар поезд ва икки мамлакат шаҳарларини боғловчи автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳудудлараро маданий-гуманитар алоқалар ривожи, савдо айланмаси ҳамда инвестициялар ҳажмининг сезиларли ошишини таъминламоқда.