Ҳар иккала транспорт воситасига ҳам кучли шикаст етган.
Кеча, 1 март куни маҳаллий вақт билан 4:30да Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида олти нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлганини хабар қилган эдик.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг тахминий рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, ЙТҲда қурбон бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятида истиқомат қилган.
Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида мазкур даҳшатли ЙТҲнинг фотосуратлари ва видеолавҳаси эълон қилинди.

Фирдавс БЕК