...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик юк машинасида Нева дарёсига қулади


19:48, 27.09.2017 Олам
 4 748

Нон ташувчи юк машинаси дарёга ғарқ бўлганини гувоҳи бўлган юк кўтариш крани воқеа жойида тўхтаб, ёрдамга шошилган.

Бугун, 27 сентябрь куни Санкт-Петербург шаҳрининг Нева туманида юк машинаси дарё бўйидаги тўсиқдан ўтиб дарёга қулади.
            
“Водители Петербурга” гуруҳида қолдирилган маълумотларга қараганда, тахминан соат 14:00 да, Октябрь кўчасида Isuzu юк машинаси йўл четидаги тўсиқни бузиб ўтиб дарёга қулаган.
 
Суратлардан машинанинг сувга тушиб кетган, бироқ уни тортиб олишган. Жароҳатланганлар йўқлиги айтилган.
 
Нон ташувчи юк машинаси дарёга ғарқ бўлганини гувоҳи бўлган юк кўтариш крани воқеа жойида тўхтаб, ёрдамга шошилган. Акс ҳолда юк машинасини дарёдан чиқариб олиш қийин масалага айланарди...
 
Юк машинасининг ҳайдовчиси ўзбекистонлик эканлиги айтилган.
 
Йигит “Нива” русумли автомобиль қарама-қарши йўлга чиққани ва тўқнашувдан қочиш мақсадида йўлдан чиқиб кетганини билдирган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЙТҲ Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!