Футболчи ўйиндан сўнг мухлисларнинг у ҳақдаги салбий фикрларига жавоб бериб ўтди.
Футболчи ўйиндан сўнг мухлисларнинг у ҳақдаги салбий фикрларига жавоб бериб ўтди.
“...Ҳар бир ўйинда ўзимни нимадир қилиб бўлсада кўрсатишим кераклигини яхши тушуниб турибман. Мухлисларнинг танқид қилишларини ёқтирмайман, нега улар статистикамга бир бора бўлсада эътибор беришмайди.
Ахир биргина шахсий статистиканинг ўзи мени кимлигимни исботлаб беради. Мақтаниш бўлмасин-куя, аммо Роналду — кўп футболчилар учун профессионаллик намунаси ҳисобланади! Лекин танқидлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда”, дейди Роналду.
Шунингдек, португалиялик футболчи “қироллик клуби” билан тузилиши режалаштирилаётган шартнома ҳақидаги саволга ҳам жавоб бериб ўтди.
“Яхши савол. Ҳозирда барчаси ўз жойида, аслида бу саволни клуб президенти Флорентино Пересга беришингиз керак эди. “Реал”да ўзимни бахтли ҳис этяпман. Яхши кўрган ишим билан шуғулланишни давом эттираман, ҳаммасидан кўнглим тўқ”, дейди Роналду
Маълумот учун, 32 ёшли футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Европа Чемпионлар лигаси мусобақасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича афсонавий Рауль Гонсалес кўрсаткичини ортда қолдириб, “Барселона” собиқ аъзоси Хави (151 ўйин) ва “Порту” дарвозабони Икер Касильяс (166 ўйин) дан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди.