...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик теннисчи ITF’нинг халқаро турнири бош совринини қўл киритди


16:57, 18.07.2016 Спорт
 3 830

Ўзбекистонда аёллар спортига қаратилган эътибор ўлароқ кўплаб аёллар спортнинг турли йўналишларида муваффақият қозониб келмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Хитойда Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ташкил этилган халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Нигина таиландлик Нича Лертпитаксинчайни 7:5, 6:4, хитойлик теннисчи Ди Жаони 4:6, 6:2, 4:0, чорак финалда мезбон теннисчи Фанг Йинг Хунни 6:2, 6:3, ярим финалда Жанубий Корея вакили Су Жеонг Жангни 7:5, 4:6, 7:5 ҳисобида енгди. Финалда хитойлик Фангжоу Лиу устидан 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Теглар:Теннис Нигина Абдураимова ITF 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!