...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик таниқли олим АҚШда вафот этди


16:39, 25.05.2017 Жамият
 9 179

Абдумажид Пўлатов АҚШнинг “Who is who?” (“Ким аслида ким?”) китобига киритилган.

Ўзбекистонлик машҳур олим, физика-математика фанлари доктори, профессор Абдумажид Пўлатов жорий йилнинг 23 май куни АҚШда вафот этди.
 
“Qalampir.uz” сайтига маълум қилишларича, Абдумажид Пўлатов сўнгги кунларда жигар саратони билан билан оғриган ва даволаниш учун АҚШга юборилган эди.
 
Маълумот учун, Абдумажид Пўлатов дунё бўйлаб 300 дан ортиқ шогирдлар тайёрлаган. Уларнинг ичида фан номзодлари, фан докторлари ва профессорлар бор.
 
Профессор 1949 йил 4 мартда Тошкентда таваллуд топган. 1966-1971 йиллари Новосибирск давлат университети математика факультетида таҳсил олган. 1971-1979 йиллари Новосибирскдаги СССР Фанлар академияси Сибирь бўлими Математика институти илмий ходими бўлиб ишлаган.
 
1976 йил физика-математика фанлари номзоди, 1979-1994 йилларда Тошкент давлат университети амалий математика ва механика факультети доценти, 1980-1992 йилларда бриллиант бичиш усуллари бўйича қатор грантлар соҳиби, дастурлар раҳбари бўлган.
 
Сўнгра 1992 йили физика-математика фанлари доктори, 1994-2000 йилларда ТошДУ математика ва механика факультети профессори, 2000-2002 йилларда ЎзМУ компьютер технологиялари факультети профессори, 2002-2006 йилларда ЎзМУ Ўзбек филологияси факультети Компьютер лингвистикаси кафедраси мудири сифатида фаолиятини давом эттирган.
 
2006 йил ЎзМУ гранти асосида “Кўзи ожиз талабаларга компьютерда ишлашни ўргатиш ва компьютерни кўзи ожизларга мослаштириш” лойиҳасига раҳбарлик қилган.
 
Ҳозирги кунгача ЎзМУ Ўзбек филологияси факультети Умумий тилшунослик ва компьютер лингвистикаси кафедраси профессори сифатида ишлаган.
 
1988 йилдан буён унинг раҳбарлигида 12та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган. Математика соҳасида “Пўлатов мактаби”, “Тошкент мактаби” илмий йўналиши билан танилган.
 
1994-1998 йилларда Халқаро информатика жамияти (Германия), 1993 йилдан Ўзбекистон математиклар жамияти аъзоси, “XXI асрнинг 2000 машҳур олими” (Кэмбриж) китобига киритилган.
 
У “Қавариқ кўпёқлар” (Новосибирск, 1992), “Инглиз тили” (рус тилида. Тошкент, 1998), “Дунёвий ўзбек тили” (Т.Мўминова ва И.Пўлатова билан ҳамкорликда. Тошкент, 2003), “Ҳаёт формулалари” (қўлёзма), “Инглиз тили” (ўзбек тилида, қўлёзма), “Компьютер лингвистикаси” (2 жилд, қўлёзма), “Инглизча-ўзбекча- русча луғат” китоблари ҳамда “Компьютер лингвистикаси” (С.Муҳамедова билан ҳамкорликда. Тошкент, 2007) ўқув қўлланмаси муаллифи эди.
 
Абдумажид Пўлатов нафақат математика соҳасида, балки инглиз тили, тилшунослик, фалсафа фанлари доктори, профессори сифатида китоблар ёзгани учун АҚШнинг “Who is who?” (“Ким аслида ким?”) китобига киритилган.
 
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қиламиз.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдумажид Пўлатов Профессор ЎзМУ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Hafiza
15:19 27.05.2017

Kulib turishlari, qoyilma qom gapirish uslublari har doim xushmuomalalik bilan hamma savollarimizga erinmay javob berishlari eh, sira ham unutilmas domla edilar. Milliy universitet ularsiz huvillaydi. Yaratgan marhamatini ayamasin.... (((


Аброр
00:23 27.05.2017

Илк бор 7 синфлигимда инглиз тилини ўрганиш учун 2йилча олдиларига қатнаганман, кейин 1 курслигимда 1 йил институтни тамомлам яна 6 ой қатнадим Абдумажид ака инсон сифатида жуда яхши одам эдилар, у кишидан ўрганганларим нафақат инглиз тилида балки ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида ас қотмоқда,қотмоқда Аллоҳ ўзи мағфират қисин.


Khusan Azlarov
00:36 26.05.2017

Joylari jannatdan bolsin!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар