Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иккинчи мутахассислик бўйича 36 та йўналишда сиртқи таълим бўйича ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.
Айни кунларда мазкур университет иккинчи мутахассислик бўйича 36 та йўналишда сиртқи таълим бўйича ҳужжатлар қабул қилишни бошлади. Бу йилги қабул синов тарзида очилган бўлиб, олий маълумотга эга бўлганлар учун мўлжалланган. Мазкур йўналишлар университетнинг биология, геология, география, журналистика, ижтимоий таълим, иқтисод, кимё, математика, физика, тарих ва хориж филологяси факультетларида ташкил этилди.
Маълумот учун, ҳужжатлар Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, “Ёшлик” шаҳарчаси, ЎзМУ қабул комиссияси томонидан 20 августга қадар қабул қилинади.