...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва БАА ўртасида навбатдаги меморандум имзоланди


16:22, 25.05.2017 Жамият
 1 874

Абдулазиз Комилов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид ан-Наҳаён билан учрашди.

Кеча, 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентга ташриф буюрган Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид ан-Наҳаён билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Вазирлар диққати марказида сиёсий, савдо-иқтисодий,  инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томон алоқаларини янада ривожлантиришнинг истиқболлари бўлди, дейилади хабарда.
 
Учрашувда халқаро ва минтақа кун тартиби масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. 
 
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари жорий йилнинг 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити ҳамда 2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси якунларини юқори баҳоладилар. Ушбу тадбирларда экстремизм ва терроризмга қарши туришни кучайтириш, бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш, хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган эди. 
 
Тошкент форумида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган маърифат ва таълим халқлар фаровонлигининг асосий факторларидан бири эканлиги ва инсонларда эзгу ишлар, яхшиликларга интилишни мустаҳкамлаши тўғрисидаги тезис Саудия Арабистони пойтахтидаги давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 50 дан ортиқ давлатлар, қатор етакчи халқаро ташкилотларнинг расмий вакиллари иштирок этган учрашувда ҳам ўз тасдиғини топди. 
 
Суҳбат чоғида томонларнинг турли даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Амирликлар учрашувлари жадвалига доир таклифлари ҳам кўриб чиқилди. 
 
Музокаралар якунларига кўра, вазирлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида маданий ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
 
Суҳбатда БАА Элчиси Муҳаммад Ҳараб Алмеҳаирби иштирок этди.  

Теглар:Ўзбекистон-БАА Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар