Тадбир жорий йилнинг 29-31 март кунлари Ашхобод шаҳрида ўтказилади.
Кўргазма доирасида ўзбекистонлик маҳаллий ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 100 дан зиёд йирик саноат корхоналари иштирок этиши кўзда тутилган.
“Кўргазмани ташкил этишдан мақсад – Туркманистон бозорларига мамлакатимизнинг маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларини етказиб бериш ва қардош туркман ишбилармонларини мамлакатимиздаги инвестициявий муҳит билан яқиндан таништиришдан иборат”, дейди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати раҳбари Д. Рўзиметова.
Кўргазма 2 блокдан иборат бўлади. Биринчи бўлим қишлоқ хўжалиги ва саноат учун зарур асбоб-ускуналар намойиш этилиши учун мўлжалланган бўлса, асосий – иккинчи бўлимда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари тақдим этилади.
Тадбир доирасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ҳам ўтказилади.