Достон Ёқубов финал босқичи иштирокчилари орасида энг яхши натижани қайд этди.
Бугун, 2 декабрь куни эркаклар ўртасида 69 кг вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди.
Ушбу вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Достон Ёқубов силтаб кўтаришда 179 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, финал босқичи иштирокчилари орасида энг яхши натижани қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Иккинчи ўринни кореялик спортчи Вон Жеонгсук (178 кг.) эгаллаган бўлса, бронза медали франциялик Кингуэ Матамга (178 кг.) насиб этди. Достон даст кўтаришда 135 кг натижасини қайд этганди.
Суммада Ёқубов кўрсатган натижа 314 кг. оғирлик бўлди.
Иккикураш якунларига кўра Корея Республикаси вакили Вон Жеонгсук (148+178=326 кг.) олтин медалга эга чиққан бўлса, таиландлик Бунсук Таират (147+174=321 кг.) кумуш медалига лойик кўрилди.
Франциялик Кингуэ Матам (141+177=318 кг. ) эса кучли учликка якун ясаб берди.
Силтаб кўтаришда олтин медаль соҳиби бўлган Достон Ёқубов иккикураш якунларига кўра (135+179=314кг.) олтинчи ўрин билан чекланди.
Достон Ёқубовни жаҳон чемпионатиининг олтин медали билан муборакбод этамиз.
Мусобақа тафсилотларини биз билан бирга кузатиб боринг.