Хусусий тиббиётни ривожлантиришга фақат пойтахтда эмас, мамлакатнинг энг олис ҳудудларида ҳам катта эътибор қаратишимиз зарур, деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев бугуннинг ўзида Пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган янги тиббиёт марказига ҳам ташриф буюрди.
Мазкур тиббиёт маркази лойиҳаси жорий йилнинг 21 апрель куни тақдим қилинган бўлиб, давлат раҳбари уни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, бу ерда юқори малакали мутахассисларнинг ишлашини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берган эди. Ўтган вақт мобайнида қуриб фойдаланишга топширилган тиббиёт марказининг умумий майдони 2 гектар бўлиб, 5 блокдан иборат. 12 қаватли замонавий бино 160 ўринли стационарга эга.
Хусусий тиббиётни ривожлантиришга фақат пойтахтда эмас, мамлакатнинг энг олис ҳудудларида ҳам катта эътибор қаратишимиз зарур, деди Шавкат Мирзиёев.
Хусусий тиббиёт марказлари қанча кўп бўлса соҳада рақобат бўлади, рақобат бор жойда хизмат сифат юқори бўлиб, нарх арзонлашади. Бу эса энг муҳим жиҳатдир, деб қўшимча қилди, Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мамлакатида Жанубий Корея тиббиёт институти филиалини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.