...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик шахматчилар жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди


16:22, 26.06.2018 Спорт
 1 331

Жаҳон чемпионлари 27 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистонга қайтиб келадилар.

Ўзбекистонлик ёш шахматчилари Минскдаги жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳам иштирок этдилар ва Ватанга медаллар шодаси билан қайтадиган бўлишди.
 
Ўзбекистонлик шаҳматчилар рапид йўналишидаги баҳсларда 2 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Умида Омонова), 2 та кумуш (Афрўза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев), блиц беллашувларида эса 3 та олтин (Ҳумоюн Бегмуратов, Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова) ҳамда 2та кумуш (Руқия Олимова, Шаҳромбек Каримов) медалларини қўлга киритишди.
 
Умумий 9 та медалга эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар. Терма жамоамиздан сўнг иккинчи ўринни россиялик шахматчилар банд этган бўлсалар, кучли учликка украиналик спортчилар якун ясашди.
 
“Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон шахмат федерацияси, терма жамоамиз мураббийлар штаби, чемпион спортчиларимиз ва уларнинг ота-оналарини муборакбод этади”, дея ёзади МОҚ Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шахмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!