Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 41 та давлатидан ташриф буюрган ёш математиклар иштирок этди.
25–31 июль кунлари Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида бўлиб ўтган халқаро математика мусобақасида билимдонлар 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 41 та давлатидан ташриф буюрган ёш математиклар иштирок этди.
Қувонарлиси, ушбу танловда тўртинчи марта қатнашаётган Ўзбекистон жамоаси жорий йилда илк маротаба 2 та олтин медалга сазовор бўлди.
Индивидуал баҳсларда ўз иқтидорини намоён этиб, олтин медални қўлга киритган ғолиблар Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчилари Дониёр Исмоилов ҳамда Севарахон Остоновадир. Шунингдек, кумуш медаль соҳиблари ҳам айнан шу даргоҳда таҳсил оладиган 7-синф ўқувчиси Олимжон Олимов ва 8-синф ўқувчиси Исмоил Пўлатовлардир.