Ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров узоқ танаффусдан сўнг яна рингга қайтди.
Ҳозирда 56 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шаҳобиддиннинг рақиби самарқандлик Самир Самиев бўлди.
Тўлиқ уч раунд давом этган жангда очиқ ва шиддатли жанг бўлди, якунда ҳакамлар бир овози билан Шаҳобиддин ғалабани қўлга киритди.
Қайд этиш керак, бу Олимпиада ўйинлари ғолибининг узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтиши бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров “Риo-2016” ўйинларида 52 килограмм вазнда барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритганди.