Мазкур шифо воситаси ҳайвонларнинг безидан олинган бўлиб, организмда темир моддаси етишмовчилигида юқори самарадорликка эга экани аниқланди.
Мазкур шифо воситаси ҳайвонларнинг безидан олинган бўлиб, организмда темир моддаси етишмовчилигида юқори самарадорликка эга экани аниқланди ва уни беморларга қўллашга рухсат берилди.
“Бу шифо воситаси асосида муолажа ўтказилганда касалликни даволаш муддати бир неча баробар қисқарди ва беморнинг саломатлиги тез тикланиши маълум бўлди”, – дейди Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори, профессор Аббосхон Тўраев.
Институтда бундай самарали тадқиқотлар кўп. Кейинги йилларда пахтадан олинадиган госсипол ва унинг ҳосилалари асосида ўттиздан ортиқ препарат яратилди. Ўсимликлардан доривор препаратлар олиш технологияси ўзлаштирилди. Ҳозирги кунда қон тўхтатувчи лагоден, герпесга қарши мегосин, вирусли касалликларни даволашда рагосин сингари воситалардан тиббиётда самарали фойдаланилмоқда. Уларнинг барчаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда, дейилади хабарда.