...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик келинчакни Instagram’даги очиқ-сочиқ сурати учун эри ўлдиришига бир бахя қолди


15:42, 23.06.2016 Жамият
 48 777

Ижтимоий тармоқларда хотинининг бу алфоздаги суратини кўрган эркак қандай ҳолатга тушганини тасаввур қилишнинг ўзи кифоя. Телефонлар оиламиз тинчлигига даҳл қилаётганини қачон тушуниб етамиз?

Ўзбекистонлик эркак рафиқасини боласини эмизаётиб тушган суратини Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштиргани ва бу сурат WhatsApp, Telegram мессенжерларида тарқалиб кетгани учун ўлдиришига бир бахя қолди.  Мазкур сурат ва бўлиб ўтган воқеа юзасидан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида катта баҳс-мунозаралар келиб чиқмоқда.
 
Гап шундаки, ёш жувон ижтимоий тармоққа боласини эмизаётган ҳолат акс этган суратни жойлаштирган.  Аёлнинг турмуш ўртоғи бу суратларни кўргач, унга пичоқ билан ташланиб, танасининг бир неча қисмига жиддий жароҳат етказган.  Шундан сўнг, аёл эри томонидан етказилган жароҳатларни суратга олиб ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Суратлардан кўриниб турибдики, аёлнинг аҳволи у қадар яхши эмас. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг аксарияти бу ҳолатда ёш келинчакни айблашмоқда.
 
Сўнгги вақтлар уяли алоқа телефонлари, ижтимоий тармоқлар эр-хотин ўртасида охири йўқ можароларнинг келиб чиқиши, маҳалла кўй, қўни-қўшни олдидаги шармандагарчиликларга, охир оқибат гулдек оиланинг жар ёқасига келиб қолишига сабаб бўлмоқда. Бугун келинлар сепига биринчи бўлиб уяли алоқа телефони солиняпти. Таълим ва тарбия бериш ўрнига, зеб-зийнатга ружу қўйиш ўргатиляпти. Бошимиз бориб деворга урилганида, қанчадан-қанча оилалар ажрашиб, норасидалар етим қолаётганда эса аттанг қиламиз.
 
Оила – муқаддас даргоҳ! Унинг эртасини қандайдир матоҳлар, кўнгилхушликлар ҳал этмаслиги керак. Сўнгги хулоса ўзингиздан...
Руслан Сулаймонов

Теглар:Instagram Оила Ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

шарк аели
16:48 06.08.2016

аслида бу аел оналик бахтидан кувониб расмга тушган нодонлар, нахотки шуни тушунмайсизлар, енгилтак булса боласини эмизиб расмга тушмайдику, буни тушуниш учун инсонда озгина юрак тоза булиши керак, оналик бахтини хис килган одам тушунади,угли билан бахтлилигини курсатмокчи булган,кейин буни тушунмаган эри учун яраланган расмини куйган блокка,кули билан беркитиб турибдику, бошка миллат вакиллари беркитмай эмизадику ,узбеклиги хаесини шундан билмайсизларми калта фахмлар


исмим йук
11:26 06.08.2016

дунедаги энг гузал нарса бола эмизаетган аел деган эди нима кераги бор бола бокаетган аелни гап килиб бошкаларга ухшаб ккрагини курстиб тушмабдику кули билан беркитиб турибдику тентаклар курсатмаяптику


дунеда энг гузал аел бола эмизаетган аел бола эмизса нима кипти баъзиларга ухшаб уша жойини курсатаетган кизлар борку уларга хеч ким хеч нарса демайди бола бокяптими ушани узи етади олдин бирортаси мард булиб эрни уддасидан чикиб бола боксин она булсин уз
11:10 06.08.2016

нима кипти бола эмизиб тушса олдин бирортаси она булиб олсин баъзи кизларга ухшаб уша жойини курсатиб тушмаптику расмга бола бокяптими маладес узи аел булишга лойик киз коляптими бир донишманд айтган эди дунеда жами гузалликдан энг гузали бола эмизаетган аел деган эди.бола катта килаетган аелни жа пастга урманглар битта болани катта килишни кийинлигини билсанглар буларди ока тушунсалар буларди эрига яширин нима ишлар килаетган аеллар бор.


Исмсиз
15:26 28.07.2016

o'zi bo'lgan voqeami???? agar bo'lgan bo'lsa ikkinchi foto uchun uchinchi fotoni tarmoqqa (Instagarm, viber, whatsapp, facebook и другие) joylay olmasin!!!!!!!!!!! Нима дединглар.


аноним
01:22 02.07.2016

Ахмоқлик хам эви биланда. нимани эксанг шуни ўрасан дейишади, бу аёлни тарбияси сустроқ эканда бўлмаса эри бор одам шунақип расмни қўядими ижтимоий тармоққа, урмаган тақдирдаям бор кимга бўлса кўрсатиб юравер деб талоқ қилганда нима қиларди, ўртада болага қийин бўларди янаям инсоф қипти окахон, Эссиз аёллик назокати!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар