Бугун Россияга йўл олган 13 нафар боксчидан 10 нафари мусобақанинг ярим финалида рингга чиқади.
Бугун Россияга йўл олган 13 нафар боксчидан 10 нафари мусобақанинг ярим финалида рингга чиқади.
Ўзбек боксчиларининг жанги олдидан ижтимоий тармоқлардаги обуначиларимиз “бугунги жанглар “Sport TV” телеканалида кўрсатиладими?” мавзусида савол йўллашган эди. Саволга жавоб олиш учун телеканал билан боғланганимизда улар, бугунги бокс тўғридан-тўғри олиб берилмаслигини айтишди. Ҳатто, жанглар кейинчалик ёзиб олинган ҳолда олиб берилмаслиги ҳам мумкин.
Боксчиларнинг рингга чиқиши 18:20 дан кейин бошланади. Аммо, “Sport TV” телеканалнинг бугунги дастурлар тартибида бу вақтда Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасидан ўрин олган “Ифтихор” – “Пахтакор” ўйинини такрор кўрсатилиши айтилган. Ўйин кеча бўлиб ўтганини инобатга олиб, телеканал ходимларидан бугунги дастурлар тартибидан “Ифтихор” – “Пахтакор” ўйинидан LIVE белгисини ўчириб ташлашларини сўраган бўлардик.
Телеканал соат 18:55дан бошлаб Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган ”Бунёдкор” – “Сўғдиёна” ўйинини жонли олиб беради. Қолаверса, тунги соат 00:05да “Ифтихор” – “Пахтакор” ўйини яна такроран кўрсатилади.
Қисқаси, бугун ўзбек боксчиларининг Россиядаги жангларини интернет орқали томоша қилишнинг ҳам деярли иложи йўқ.
Эътиборингизга бугун жанг ўтказадиган боксчилар рўйхатини тақдим этамиз.
49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Умед Бобоженов (Россия)
52 кг: Жасурбек Латипов - Азат Махметов (Қозоғистон)
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Сирожиддин Абдуллаев (Қирғизистон)
60 кг: Шунқор Абдурасулов - Адлет Курметов (Қозоғистон)
64 кг: Иқболжон Холдоров - Павел Фёдоров (Россия)
75 кг: Исроил Мадримов - Виталий Бондаренко (Белорусь)
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Андрей Косенков (Россия)
91 кг: Санжар Турсунов - Муслим Гаджимагомедов (Россия)
+91кг: Баҳодир Жалолов - Илья Квасников (Россия).