...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик боксчилар Ватанга қайтди


00:27, 12.06.2018 Спорт
 2 959

Спортчилар Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида кутиб олинди.

Аввал хабар берганимиздек, 6-10 июнь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича “Қозоғистон Президенти соврини учун” номли халқаро мусобақа ташкил қилинди. Унда жаҳоннинг етакчи 15 мамлакати қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди.
 
Кеча, 11 июнь куни боксчилар жой олган самолёт Ўзбекистонга келиб қўнди. Спортчиларни кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари жам бўлдилар.
 
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Бектемир Мелиқўзиев олтин, Шунқор Абдурасулов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Шахобиддин Зоиров, Алиёр Норалиев, Маҳмуд Ғоипов ва Исроил Мадримовлар бронза медали соҳибига айланди.
 
“Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу мусобақа терма жамоа мураббийлар штаби учун айни муддао бўлди. Улар турнир давомида шу йил Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркибнинг асосий қисмини аниқлаб олишди”, дея ёзмоқда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!