...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатини энг юқори ўринда якунлашди


11:34, 08.07.2017 Спорт
 2 734

Ўзбекистонликлар 23 мамлакат орасида фахрли биринчи ўринни эгаллашди.

Бугун, 7 июль куни Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Финал баҳсларига 8 нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсларда уларнинг беш нафари ғалаба қозониб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлишди.
 
Демак, Самандар Холмуродов (-49 кг.), Фаррух Илҳомов (-69 кг.), Ражаббой Атаназаров (-75 кг.), Профсор Роримша (-91 кг) ва Лазизбек Мулложонов (+91 кг.) бугунги беллашувларда ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, ёшлар ўртасида Осиё чемпионлигини тантана қилган бўлсалар, Абдумалик Ҳалаков (-52 кг.), Билолбек Мирзараҳимов (-64 кг.) ва Тимур Эргашев (-81 кг.) кумуш медаллар билан чекланишди. Шунингдек, -60 кг. вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров бронза медаль билан тақдирланди.
 
Натижада ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 10 та вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчиларнинг тўққизтаси совриндорлар сафидан жой олди.
 
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 23 та мамлакат орасида фахрли биринчи ўринни эгаллади. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Бокс Ўзбекистон термаси Таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!