...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси келиши кутилмоқда


08:42, 30.09.2017 Жамият
 1 793

Аҳмед Шаҳид бошчилигидаги делегация қатор вазирликлар, Олий суд, Бош прокуратура вакиллари биланучрашувлар ўтказади.

Жорий йилнинг 2 октябридан 12 октябригача БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Айтиш керакки, Аҳмед Шаҳид Марказий Осиёга илк маротаба ташриф буюрмоқда. Расмий ташрифни у Ўзбекистондан бошлаши кутилмоқда.
 
Ташриф давомида Аҳмед Шаҳид бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ташқи ишлар, Ички ишлар, Адлия, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Конституциявий ва Олий суд, Бош прокуратура, Дин ишлари бўйича қўмита, Хотин-қизлар қўмитаси, Мусулмонлар идорасида учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Шунингдек, делегация аъзолари миллий маданий марказлар ва диний конфессиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари, Халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда Тошкент ислом университети талабалари билан ҳам учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.  
 
2 октябрдан 12 октябргача давом этадиган ташриф давомида делегация аъзолари Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизнинг бу борадаги ижобий тажрибаси билан танишиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Дин ва эътиқод эркинлиги Ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар