...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда илк қор ёғди!


08:31, 30.09.2017 Бу қизиқ
 12 339

Фарғона довонида қор ёғиб, автомобиль йўллари сирпанчиқ ҳолатга келишга ҳам улгурган.

Аввал хабар берганимиздек, сентябрь ойининг сўнгги кунлари ва октябрнинг илк кунида Поволже ва Қозоғистон орқали Москва вилоятида ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келмоқда. Шу сабаб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетди. Шунингдек, икки кундирки айрим ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида ҳам ёмғир тинмади.
 
29 сентябрь куни эса кечаси Ўзбекистонда илк қор ҳам ёққан. Таҳририятимизга етказилган маълумотларга кўра, Фарғона довонида қор ёғиб, автомобиль йўллари сирпанчиқ ҳолатга келишга ҳам улгурган. Ҳаво ҳарорати ҳам совуқ эканлиги маълум қилинди.
 
Шу куни интернет орқали бир неча фотосуратлар тарқалди. Уларда Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳам қор кузатилгани акс этган. Ангрен шаҳрида дарахтлар, биноларнинг томи ва автомобилларнинг усти қор билан қопланган.
 
Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон Республикасида шу вақтгача бир неча вилоятларда қор ёғишга улгурди. Синоптиклар дам олиш кунлари ҳам ҳарорат паст бўлишини башорат қилишган.
 
30 сентябрдан Тошкент шаҳрида яна қуёш чарақлашни бошлади, илиқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Келаси ҳафтада эса яна ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бироқ ҳарорат 0 даражагача тушиб кетмаслиги аниқ. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қор Ёмғир Ўзбекистон Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!