...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга “Нефть” олиб келаётган фуқаро Сирдарёда тўхтатилди


20:13, 03.07.2018 Жамият
 4 992

Хозирда ушбу холат юзасидан божхона текширувлари ва суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарёда божхона декларациясида кўрсатилмаган “Нефть” ароқини Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган шахси ушлаб қолинди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрига Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
 
Маълумотда айтилишича, Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва БҚБҚК бўлими ходимлари қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.М бошқарувидаги автотранспорт воситасидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавобда божхона назоратига тақдим этилмаган ҳамда акциз маркалари билан қадоқланмаган хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 24 850 000 сўмлик, жами 49,7 литр, 0,7 литр хажмли 71 дона “Нефть’” номли ароқ махсулотлари борлигини аниқлаган.
 
Хозирда юқоридаги холат юзасидан божхона текширувлари ва суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Фуқароларга шуни эслатиб ўтиш жоизки, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар Ўзбекистон ҳудудига алкоголь махсулотларини шу жумладан пивони 2 литргача божсиз олиб киришлари мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Нефть 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар