...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондан Россияга пул ўтказмалари камаймоқда


14:19, 19.12.2017 Олам
 4 064

Ўзбекистондан Россияга қилинган ҳар бир пул ўтказмасининг ўртача миқдори, ўтган йилги 1295 АҚШ долларидан, жорий йилда 1099 АҚШ долларига пасайган

Ўзбекистоннинг иқтисодий алоқаларида Россия алоҳида аҳамиятга эга. Россия Федерацияси Марказий банкининг маълумотига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида икки давлат ўртасидаги ўзаро пул ўтказмаларининг умумий ҳажми 797 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Бунда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19.85 фоиз ўсиш кузатилган.      
 
Шу давр мобайнида, Ўзбекистондан Россияга 17 миллион АҚШ доллар пул ўтказма қилинган. Бу кўрсаткич, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга паст.
 
Россиядан Ўзбекистонга қилинган пул ўтказмасининг ўртача миқдори 519 АҚШ долларини ташкил қилган. Ўтган йилда бу кўрсаткич ўртача 476 АҚШ доллари бўлган. Ўзбекистондан Россияга қилинган пул ўтказмасининг ўртача миқдори ўтган йилги 1295 АҚШ долларидан, жорий йилда 1099 АҚШ долларига пасайган.  
 
Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Россиядан Ўзбекистонга 1,72 миллиард АҚШ доллари (ўтган йилнинг шу даврида 1,37 миллиард) пул ўтказма қилинган. Ўзбекистондан Россияга пул ўтказмаларининг умумий ҳажми эса 49 миллион АҚШ доллари (ўтган йили 68 миллион)ни ташкил этган.
 
Россия Федерацияси Марказий банкининг хабар беришича, бу маълумотлар Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России тизимларидан олинган. 
Обил Сафаров

Теглар:Ўзбекистон -Россия Пул ўтказмалари Россия Марказий банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!