...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ну, погоди!” – Марказий банк янги танга ишлаб чиқаради


16:57, 01.08.2018 Олам
 5 922

Мультсериалининг биринчи қисми 1969 йил 14 июнь куни намойиш этилган.

Россия Федерациясининг Марказий банки “Ну, погоди!” мультсериалининг биринчи қисми чиққанига 50 йил тўлиши муносабати билан 25 номиналга тенг беш юз мингта танга ишлаб чиқаришини маълум қилди.
 
50 минг танганинг орқа қисмига мультқаҳрамонлар – бўри ва қуён тасвири туширилади. Банк шунингдек, “Ну, погоди!” юбилейи муносабати билан 3 минг дона алоҳида танга ҳам ишлаб чиқаради. Аммо бу тангалар кумушдан тайёрланади ва уларнинг ҳам орқаси бўялади. Чекланган миқдордаги партия 3 номиналли тангалар билан чиқади.


 
Маълумот учун, “Ну погоди!” мультсериалининг биринчи қисми 1969 йил 14 июнь куни намойиш этилган. Жами 21 та қисм бўлиб, охирги 21-қисми 2012 йилда тайёрланган. Унинг биринчи режиссёри Геннадий Сокольский ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Марказий банки Ну мультсериал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!