Банкка ҳакерлар ҳужум қилиши оқибатида умумий ҳисобда 5 млрд рубль йўқотилган.
“Ўғирланган пулларни қайтаришнинг иложи йўқ. Улар, аниқки, ҳакерлар қўлига ўтиб бўлди”, дейди Марказий банк ахборот хавфсизлиги ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Артем Сичев.
Аниқланишича, шу кунга қадар ҳакерлар ҳужум қилиши оқибатида банк умумий ҳисобда 5 млрд рубль йўқотган.
Россия Марказий банки ҳакерлар пул ўтказмаларини амалга ошириши мақсадида кирадиган молия органларини вақтинча ёпиб қўйиш ҳисобига 1,67 млрд рубль ўғирланишини олдини олишга муваффақ бўлди.
Россия Банки раисининг биринчи ўринбосари Ксения Юдаева буни бутун бошли банк тизимининг “мингдан бир қисми”, деб изоҳлади.
Кеча, 2 декабрь куни Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Россия Банки келаси душанба, 5 декабрь куни яна бир ҳакерлик ҳужумига учраши мумкин, деб огоҳлантирди.
Ушбу хавф Украинанинг “BlazingFast” компаниясининг Нидерландиядаги маълумотлар базасидан келиши мумкин. Шу куни ҳакерлар банк маълумотлар базасини бузиб кириш билан бирга ижтимоий тармоқлар ва SMS’лар орқали тарғибот хабарларини юбориши тахмин қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, банк ФҚБнинг кўрсатмаси асосида мижозлар ҳисоб рақамларини Голландия, Германия ва Болтиқбўйига тегишли IP-манзиллардан ҳимоя қилишга киришган.