29 декабрда эълон қилинган хабарга кўра, дипломатик корпус ва консуллик вакиллари АҚШни 72 соат ичида тарк этишлари керак.
АҚШ ҳакерлар ҳужумида Россияни айбламоқда. Шу сабаб ҳам қўшма штатлардан Россия дипломатик ва консуллик вакиллари чиқариб юборишга қарор қилинди.
АҚШ давлат департаменти, шунингдек, мамлакатдаги иккита кўнгилочар марказга Россия ходимларининг киришига ҳам тақиқ қўйди. Бу марказлар эса Россия вакиллари томонидан очилган эди.
8 ноябрда АҚШда бщлиб ўтган президент сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонганди. Мамлакатда сайлов Россия Трампнинг ғолиб бўлишида ёрдам қилган, деган тахминлар илгари сурилди.
Шундан сўнг, АҚШ Россияга қарши санкциялар эълон қилиши ҳақида маълум қилинганди. Вазиятнинг бундай тус олишини кутмаган Россия бу ҳолатни “душманликка қўйилган қадам”, деб таъкидлаганди.