...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонликлар Россиядан Ватанга қанча пул жўнатишди?


20:30, 19.06.2018 Олам
 5 233

Пул юборишлар ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 17 фоизга кўпайган.

Россия Марказий банкининг берган маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1-чорагида жисмоний шахслар Россиядан Ўзбекистонга 726 миллион доллар юборган. Бу эса ўтган йил шу вақтга нисбатан 17 фоизга кўп эканлигини кўрсатмоқда.
 
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистондан кейин энг кўп пул Тожикистонга (487 миллион доллар) юборилган. Учинчи ўринда Қирғизистон (434 миллион доллар), тўртинчи ўринда Қозоғистон (143 миллион доллари) жой олган. Туркманистон (0,2 миллион доллар) охирги ўринда қайд этилган.
 
Шунингдек, қўшимча маълумотларга кўра, бир марталик пул ўтказмалари миқдори 380 доллардан 278 долларга камайган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Пул ўтказмалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!