...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондан 975 грамм тилла олиб чиқиб кетмоқчи бўлган “тадбиркор” Самарқандда қўлга тушди


11:11, 14.06.2016 Жамият
 4 642

Божхона назоратидан ўтиш чоғида унга тегишли багаж ва қўл юклари назорат-рентген аппаратидан ўтказилганда, тасвирларнинг шубҳали тус олиши божжоначиларни юкларни янада зийраклик билан кўздан кечиришга ундади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши олиб борилган назорат тадбирларида Самарқанд халқаро аэропртидан “Самарқанд-Внуково” рейси бўйича парвозга отланган фуқаро О.Равшановнинг (исми шарифи ўзгартирилган) қинғир қилмишлари фош этилди.

Божхона назоратидан ўтиш чоғида унга тегишли багаж ва қўл юклари назорат-рентген аппаратидан ўтказилганда, тасвирларнинг шубҳали тус олиши божжоначиларни юкларни янада зийраклик билан кўздан кечиришга ундади. Натижада юклар орасидаги эркаклар камарларининг тўқа қисми, багаж ва рюкзакларнинг илгичлари ясама тарзда олтиндан қўйилгани ва божхоначиларни чалғитиш мақсадида устидан бўялгани аниқланди. Шунингдек, юклар орасидаги эркаклар занжири хам сиртдан кумушга ўхшасада, аслида тилладан ишлангани маълум бўлган. Ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хуллас, О.Равшанов йўловчи божхона баённомасида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, яширинча олиб чиқишга уринган тилла буюмларнинг умумий оғирлиги салкам 975 граммни ташкил қилган

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Самарқанд Самарқанд халқаро аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар