...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги ҳашарда 17 миллион киши иштирок этди


16:57, 22.08.2016 Жамият
 2 346

Ҳашардан тушган маблағ “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳисобрақамига ўтказилади.

20-21 август кунлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари давомида мамлакатимиз бўйлаб қирқ минг гектарга яқин майдон ободонлаштирилди. Аҳоли турар жойлари, кўп қаватли бинолар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилди. Дарахтлар буталиб, оқланди. Йигирма беш минг километр узунликдаги ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланди. Махсус ажратилган транспортларда чиқиндилар белгиланган жойларга чиқариб ташланди. Ободонлаштириш ишларига ўн олти мингдан ортиқ техника жалб этилди. Ҳашарда жами 17 миллиондан ортиқ киши иштирок этди.  Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Ҳашар кунлари қирқ минг гектарга яқин майдон ободонлаштирилди. Аҳоли турар жойлари, кўп қаватли бинолар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилди. 

Умумхалқ хайрия ҳашарида ёшларнинг фаоллиги яққол намоён бўлди. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати йигит-қизларни бу борада янада жипслаштириш мақсадида “Юртимни обод этаман!” акциясини эълон қилди. Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Қозиработ маҳалласида ушбу лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирда икки юзга яқин ёш фаол иштирок этди. Ҳашарчи йигит-қизларнинг саъй-ҳаракати билан маҳалла ҳудудидаги дарахтлар оқланиб, буталди. Йўл ва бинолар атрофидаги қурилиш ва маиший чиқиндилар чиқариб ташланди. 1,2 километр узунликдаги лоток ва ариқлар тозаланди. Болалар майдончалари тартибга келтирилди. 
 
Ҳашар кунлари ёшларнинг “Нуронийлар эъзозимизда” акцияси ташкил этилди. Тадбир доирасида кекса ва ногиронлар, боқувчисини йўқотган ёлғиз кишилар, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди. 
 
Ҳашардан тушган маблағ “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳисобрақамига ўтказилади. Бу маблағ маҳаллаларни ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг ёрдамга муҳтож тоифасига кўмак бериш, кексалар, оналар ва болалар саломатлигини муҳофазалаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади. 

Теглар:Умумхалқ ҳашари Ҳашар Маҳалла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар