...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги “қамоқхоналар”да ишлаб чиқариш йўлга қўйилади


12:55, 24.11.2017 Жамият
 4 729

Жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарининг муассиси ҳисобланади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 11 августдаги ПҚ 32-00-сон қарори қабул қилинган эди.
 
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, жазони ижро этиш муассасалариннг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш мақсадида 2017 йил 20 ноябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 924-сонли “Жазони ўташ муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарининг муассиси ҳисобланади.
 
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги давлат унитар корхоналари ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари ҳақида реклама ва уларнинг нархлар прейскуранти Оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида жойлаштирилишини таъминлаши керак.  
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Жазони ишро этиш Давлат унитар корхона Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар