...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “тонировка” масаласига ойдинлик киритилди


17:50, 18.07.2018 Жамият
 15 340

Машиналар ойнасини қорайтириш билан боғлиқ саволлар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамага сабаб бўлаётган эди.

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ:
 
  • 2018 йилнинг 1 августдан қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди;
 
  • ойналарни қорайтириш Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази” ДУК томонидан амалга оширилади;
 
  • ойналарни қорайтириш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ)дан рухсатнома олиш керак;
 
  • орқа ойнани ёруғлик ўтказувчанлик беш фоиздан кам бўлмаган (95 фоизга қорайтириш), орқа ён ойналарни ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган (70 фоизга қорайтириш) даражада ўзгартириш мумкин;
 
  • олд ойнанинг тепа қисмини 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган шаклда ўзгартириш учун рухсатнома шарт эмас;
 
хорижий давлатларнинг ойналари қорайтирилган енгил автотранспорт воситаларини Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
 
Қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўловлар:
 
  • жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм);
 
  • юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм);
 
хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тонировка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар