...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беш кунда қанча одам “тонировка” учун 16 миллиондан воз кечди?


17:52, 30.08.2018 Жамият
 10 758

“Тонировка”дан давлат бюджетига келгаан даромад кўзни шоширади.

Машина ойналарини қорайтириш пуллик бўлганини эшитганлар унинг қимматлигидан нолиган эдилар. Бугунги кунда орамизда машина ойналари учун 16 миллиондан ортиқ сўмни аямайдиганлар топилмоқда.
 
Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХБ маълумотларига кўра жорий йилнинг 23-28 август кунларида 77 нафар киши машина ойналарининг тусини ўзгартирган бўлиб, уларнинг 30 нафари юридик шахслардир. Ушбу тўловлар давлат бюджетига жами 1 млрд 443 млн 69 минг сўм тушган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз , автомобил ойналарини қорайтириш учун қўйилган нархлар қуйидагича белгиланган:
 
жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм);
 
юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм);
 
хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).
 
Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тонировка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар