...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тонировка”нинг бошида кимлар ўтириши маълум қилинди


10:26, 28.08.2018 Жамият
 10 187

Рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатини бериш тартиблари белгиланди.

“Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилинишини бекор қилиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Низомга мувофиқ, рухсатнома Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади.
 
Енгил автотранспорт ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари эса “Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизмат кўрсатиш маркази” ДУК томонидан амалга оширилади.
 
Рухсатнома олиш учун зарур бўладиган маълумотлар ва ҳужжатлар намунаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
 
Шунингдек, Низом билан рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатини бериш тартиблари белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, рухсатнома 1 йил муддатга берилади, эгаси уни амал қилиш муддати тугашидан олдин фойдаланишдан воз кечган тақдирда, тўловнинг қолган қисми қайтарилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тонировка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар