...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “911” хизматига ўхшаш тизим ишга туширилади


20:19, 26.07.2017 Жамият
 5 397

2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистонда Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизмати ўз фаолиятини бошлайди.

2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистонда Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизмати ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари дастурида маълумотлар келтириб ўтилган.
 
Ҳужжатга кўра, Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизмати вазифалари қуйидагилардан иборат:
 
- тез ёрдам хизматининг сифати, тезкорлиги ва ҳаммага мақбуллигини янада ошириш;
 
- мамлакат бўйлаб тез ёрдам мурожаатларини автоматик қайта ишлаш ва марказлаштирилган ҳолда қабул қилиш;
 
- тез ёрдам бригадаларини тезкор бошқариш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;
 
- ИИВ, ФВВ ва “Ўзтрансгаз” АЖ тезкор хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
 
- тез ёрдам хизмати фаолияти бўйича тезкор ва статистик маълумотларни шакллантириш.
 
2018 йилнинг охирига қадар Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматига яратилаётган Миллий географик ахборот тизимидан фойдаланиш имконияти берилиши зарур.
 
Дастурни ҳаётга жорий этишда давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан 15 миллиард сўм ва Халқаро институтлар ва грантлар ҳисобидан 17 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Тез ёрдам ИИВ ССВ ФВВ Ўзтрансгаз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар