
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда.
Марҳамат, 27 июль кунининг об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Эртага Тошкентда ҳаво булутли бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +40... +42, кечаси эса +23... +25 даража бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +35... +40, кечаси эса +20... +25 даражада бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +37... +42, кечаси эса +22... +27 даража бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +39... +44, кечаси +24... +29 даражада бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +39... +44, кечаси +24... +29 даража бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +39... +44 даража, кечаси эса +24... +29 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради.