...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги типдаги коллежлар ташкил этилади


16:29, 15.04.2018 Жамият
 13 620

Коллежларнинг молиялаштириш объеклари ҳам маълум.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинганини хабар қилган эдик.
 
Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бир нечта коллежлар юридик коллежларга айлантирилиши таъкидланган.
 
Юридик коллежларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса – ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик коллежлари директорлари ҳисобланади.
 
Юридик коллежларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
 
Юридик коллежларига қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг “ҳуқуқшунослик” йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълимга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилади.
 
Бундан ташқари, авваллари фақат 7 та вилоятда ҳуқуқшуносликка ихтисослашган коллежлари фаолият олиб борган бўлса, эндиликлар бундай таълим муассасалари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида очилади.
 
Ушбу коллежлар ОТМлар билан узвий боғланади. Жумладан, 2020-2021 йилги ўқув йилидан бошлаб, юридик коллежлари битирувчилари Тошкент тавлат юридик университетига тест имтихонларисиз ўқишга қабул қилинади.
 
Бунда Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлимлари йўлланмалари асосида коллеж битирувчилари билан фақатгина суҳбат ўтказилиб, бакалавр тайёрлаш дастури бўйича уч йил ўқитилади. 
Икром Раҳмон

Теглар:коллежлар ҳуқуқшунослик юридик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар